Қозоғистонда янги виза жорий
этилади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигида
«рақамли» кўчманчилар учун махсус ҳужжат жорий этиш масаласи кўриляпти.
Вазирликда таъкидлашларича, «Digital Nomad Visa» яқин ва узоқ хориждан маҳаллий
IT-бозорини ривожлантириш учун мутахассислар жалб этишни осонлаштиради.
Шунингдек, мазкур ҳужжат Қозоғистондан чиққан юқори малакали қимматли билим ва
малакаларга эга кадрларни ватанига қайтишга ундайди. Бунда фақат рақамли
маҳсулотлар эмас, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, спорт, маданият
соҳалари қамраб олиниши режалаштирилган. Эслатамиз, президент 2026 йилгача
IT-хизматлар экспортини 1 миллиард долларга етказишни топширган. Шунингдек,
Қозоғистон ривожланган креатив иқтисодиётга эга ахборот технологиялари
марказига айланиши зарур.
Алишер
Шоманов, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик
саноат вазирлиги департаменти бошқарма бошлиғи:
– Бугунги кунда вазирлик IT
соҳасидаги мутахассислар ва қимматли кадрлар кўчиб келиши учун зарур
шарт-шароитлар яратиш устида фаол ишлаяпти. Мазкур визанинг жорий этилиши
Қозоғистоннинг замонавий иқтисодиётьи учун қатор устунликлар беради. Таъкидлаш лозимки,
мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари фаол ривожланяпти, хорижий компаниялар,
IT-гигантлар фаолияти учун Қозоғистонни жозибадор ҳудуд сифатида кўраяпти.
Натижада, IT-мутахассисларига эҳтиёж кескин ошди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.