Қозоғистонда
Аlem.АІ сунъий инттелект маркази ишга тушади. Марказий Осиёдаги энг йирик Digital
Bridge 2025 халқаро технологик форум доирасида, октябрь ойида унинг ишига старт
берилади. Президент Мактубини рўёбга чиқаришга бағишланган Ҳукумат йиғилишида
шундай баёнот берилди. Бош вазир Рақамлаштириш кодекси, «Сунъий интеллект тўғрисида»
қонун лойиҳаларини тезроқ тақдим этишни, «Digital Qazaqstan» концепциясини, Сунъий
интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этиш бўйича Президент Фармони
лойиҳасини тайёрлашни топширди.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Президент таъкидлагани
каби, давлат бошқаруви тизимида рақамли воситалардан фойдаланиш аввало
фуқаролар манфаатига мосликни таъминлайди, шаффофлик, самарадорликни бир неча
марта оширади. Ёппасига рақамлаштириш хилма-хиллаштириш билан бир қаторда
иқтисодни янгилашга, Қозоғистоннинг дунё саҳнасидаги рақобатбардошлигини
оширишга хизмат қилади. Ҳукумат Мактубда кўрсатилган топшириқларни бажаришга
бор кучини сарфлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

