Атирауда келгуси 5 йил ичида 4,5 минг янги иш ўрини яратилиши режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, Ишчи касблари йилида минтақада кенг қамровли юқори малакали кадрларни тайёрлаш дастури ишга тушади. Асосан нефть химияси ва машинасозлик соҳалари учун. Бундан ташқари, ёшлар учун кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар иштирокида мастер-класслар ва ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилади. Ишчи касблари йили доирасида вилоятда бошқа тадбирлар ҳам ўтказилади.
Марат Абуов, Атирау вилояти Таълим бошқармаси раҳбари:
- Инфратузилмаларни янгилаш, талабаларни ётоқхона билан таъминлаш ва жамиятда ишчи касблари нуфузини ошириш бўйича катта ишлар режалаштирилган. Айни вақтда, ўқувчилар карьерани режалаштириши ва қобилиятини ривожлантириши учун мактаблар билан алоқа кучайтирилади.
Борис Зиганшин, «Тексолтранс» МЧБ бош директори:
- Биз қатор таълим даргоҳлари, коллежлар, олий ўқув юртлари билан шартнома туздик. Ёшларни амалиётга чақирамиз, ўзларини синаб кўриши учун имконият берамиз, яхши ишчи касблари эгаллашига йўл очамиз. Замонавий станокларда ишлаш малакасини эгаллашади. Улар, бизда Атирау вагонсозлик заводида ишлаб турибди.
Ишчи касблари йилида
кўплаб тадбирлар ўтказилади
2025 йилда Қозоғистонда Ишчи
касблари йилига бағишланган 12 та йирик республика ва халқаро тадбир ўтказилади.
Астанадаги «EXPO» кўргазма марказида февралда «Ишчи касблари шаҳри» фестиваль
ташкил қилинади. 5 кун давомида қатнашчилар келажак касблари ва истиқболли
инновациявий технологиялар билан танишади. Ташкилотчилар бир қанча
павильонларни ишга туширади. Уларда мамлакат реал секторидаги талабга эга
йўналишлар билан танишиш мумкин. Бундан ташқари, жорий йилда Марказий Осиё
минтақаси вакиллари иштирокида халқаро форум, «INNOVATION» республика хакатони ва
Ақтауда «TURKICSKILLS» касбий маҳорат чемпионати ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

