Хорижий экспертлар Қозоғистондаги конституциявий ислоҳотларни муҳокама қиляпти

Хорижий экспертлар Қозоғистондаги конституциявий ислоҳотларни муҳокама қиляпти

Давлат бошқаруви самарадорлигин ошириш — Қозоғистон амалга ошираётган конституциявий ислоҳотларнинг бош мақсадларидан бири. Жанубий Кавказ тадқиқотлари маркази раҳбари Фархад Маммадовнинг таъкидлашича, мамлакат Асосий қонуни ва давлат бошқаруви шакли ўзгариши вазмин ва оқилона ёндашувни талаб қилади. Бу борада бир неча йилдан буён иш давом этяпти. Жараён экспертлар, Миллий қурултой аъзолари, фуқаролар томонидан кенг муҳокама қилиняпти.

Фархад Маммадов, Жанубий Кавказ тадқиқотлари маркази раҳбари:

- Таклиф этилаётган ислоҳотлар, биринчидан, давлатчилик барқарор бўлишини таъминлаши керак. Иккинчидан, мазкур ислоҳотлардан мақсад — давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш. Яна бир ўта муҳим элемент – ривожланишда инклюзивликни таъминлаш.

Абдумалик Сарманов таржимаси