Қозоғистонда жорий йилда хорижий капитал иштирокидаги 40 дан зиёд йирик лойиҳа ишга туширилади. Ҳукуматда бугунги кунда умумий қиймати 27 миллиард доллар бўлган 200 дан зиёд лойиҳага ёрдамини кўрсатаётган
«Kazakh Invest» миллий компаниясининг фаолияти
кўриб чиқилди. Яқин келажакда
ишга тушадиган корхоналардан бири Америка компаниясига қарашли, у пойтахтда УТТ ва КТ аппаратларини ишлаб чиқаради. Қозоғистон шифохоналарини
тиббий ускуналар билан таъминлайди, келажакда унинг маҳсулоти бошқа
мамлакатларга экспорт қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, компания Соғлиқни
сақлаш соҳаси ходимларининг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини ташкил
этади. Швейцария бизнеси вакилларидан бири Алматида ўсимталарга қарши
қўлланиладиган препаратларни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Маҳсулотнинг экспорт
салоҳияти катта. Австрия компанияси пойтахтда қурилиш материалларини локаллаштириш
устида ишлаяпти, натижада ички бозорнинг импортга қарамлиги камаяди. Бош вазир
топшириқлари доирасида, «Kazakh Invest» донни чуқур қайта ишлаш, харидоргир пластмасса
турларини чиқариш, нефть-газ ускуналарини ишлаб чиқаришни локаллаштириш ва
юқори қўшимча қиймат берувчи бошқа маҳсулотлар берувчи истиқболли лойиҳаларга
эътиборини жамлаши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.