Қозоғистонда яқин кунларда полипропилен ишлаб чиқарувчи газ-химия мажмуаси ишга туширилади. Бу лойиҳа углеводородларни чуқур қайта ишлаш имкониятини беради. Унинг рўёбга чиқарилишини Давлат раҳбари ва ҳукумат назоратига олган. Корхона йилига 500 минг тонна маҳсулот чиқариши режалаштирилган. Мазкур завод маҳсулотининг бир қисми экспорт қилиниши мўлжалланган. Ҳозирнинг ўзида янги етказиб бериш йўллари ўрганиляпти. Таъкидлаш лозимки, янги объект салкам 100 фоиз тайёр. Мажмуа ҳудудида қурилиш ишлари олиб бориляпти, ҳудуд ободонлаштириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.