Қозоғистон рақамли давлат хизматлари экотизими жорий этаяпти

Қозоғистон рақамли давлат хизматлари экотизими жорий этаяпти

Қозоғистон Молия вазирлиги давлат молиясини бошқаришнинг рақамли экотизимини шакллантирди. Унинг доирасида давлат органлари ва тадбиркорларнинг рақамли профиллари яратилади. Лойиҳаларга бюджетни режалаштириш тизимида махсус ID-рақам берилади. Натижада, уларнинг рўёбга чиқарилишини бошидан охиригача кузатиш, бюджет маблағлари қандай сарфланаётганини назорат қилиш имконияти туғилади.


Асет Турисов, Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари:


- Бизда «Нархларни таҳлил этиш маркети» рўёбга чиқарилиши мўлжалланяпти. Яъни, турли тижорат таклифлари тақдим этилиши сабабли бугунги кунда режалаштириш ва харидларда таваккал қилишга тўғри келади. Саволлар туғилади. Нархи, сифати бўйича гланиқликлар пайдо бўлади. Ваҳоланки, жуда кўп интернет-магазинлар, дистрибьютерлар бор, улар у ёки бу шаклда товарлари ва нархларини кўрсатади. Биз уларнинг ҳаммасини кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз, режалаштирамиз, шу тариқа у ёки бу товар бўйича нархлар тавсия қиламиз. Шу билан бирга, келажакда режалаштириш асоси бўладиган ID-лойиҳаларни амалга ошириш учун биз ягона маълумотлар базасини яратдик.


Бундан ташқари, июнь ойидан egov.kz ва е-Лицензирование порталида давлат хизматлари учун ҳақ тўлаш осонлаштирилди. Бу эса фойдаланувчиларнинг фақат зарур реквизитларни тўлашини тақозо этади, жараён соддалашади. Молия вазирлиги 48 турдаги давлат хизмати кўрсатади, шундан 44 таси электрон кўринишда амалга оширилади. Жорий йилнинг биринчи ярмида 11 ярим миллион тенгелик давлат хизмати кўрсатилди. eGov mobile мобил иловасида солиқ ва бож, шунингдек, аудиторлик фаолияти билан боғлиқ 22 та давлат хизматини олиш мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси