Қозоғистонда қўй жунидан илиқ изоляция олиш лойиҳаси йўлга қўйилади. Ақтўбе
вилоятида 5 миллиард доллар қийматга эга янги инвестиция лойиҳаси рўёбга
чиқарилади. Италия технологияси асосида нотўқима материаллар ишлаб чиқарилиши
кўзланмоқда. Ускуналарни европалик инвестор келтиради. Келишув имзоланган, завод
қурилиши бошланган. Корхона қуввати йилига икки минг тоннадан кўпроқ маҳсулот
ишлаб чиқаришга етади. Маҳаллий хомашё ишлатилиши мўлжалланяпти, жун вилоятдаги
шахсий ёрдамчи хўжаликлардан сотиб олинади. Бунинг учун барча туманларда қабул
пунктлари очилади. Жорий йил охирида дастлабки партияни сотувга чиқариш
мўлжалланган. Режага биноан, ички бозорга чиқаришдан ташқари, маҳсулот Европага
ҳам экспорт қилинади.
Ерлан Жанабергенов, Жунни қайта ишлош корхона директори:
- Завод қуввати йилига 2 минг 100 тоннагача тайёр маҳсулот олишга етади,
3,5 минг тонна жун қайта ишланади. Лойиҳанинг инновациявийлиги шундаки, қўй
жунининг дағал турларидан фойдаланамиз, зарур хомашёни қишлоқларда
яшовчилардан, яъни уйида ё хўжалигида қўй боқадиган шахслардан харид қиламиз, шартномаларимиз
бор, айрим хўжаликлар, қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан меморандум имзоланган, айни
пайтда улар хомашёга боғлиқ ишларни амалга оширмоқда.
Айтиш керак, Ақтўбе вилоятида қўйнинг тўртта зоти кўпроқ парвариш қилинади
– эдилбай, цигай, қозоқ қуйруқли дағал жунли ва яримдағал жунли қўй. Ақтўбе
вилоятида қўй бош сони бир миллиондан зиёд, ҳар йили улардан 3 минг тоннадан
кўпроқ жун олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.