Астанада тўпланган Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари 2040 йилгача ҳамкорликда ривожланишга мўлжалланган «Турк дунёси - 2040» стратегиясини рўёбга чиқариш имкониятларини муҳокама қилди. Ҳужжат ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва транзит йўлаклардаги савдо тўсиқларини бартараф этишга қаратилган тадбирларни рўёбга чиқаришга қаратилган. Шу жумладан, киритилаётган сармоя миқдори оширилиши керак. 2022 йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистонга ташкилотга аъзо давлатлардан 700 милилон доллардан кўпроқ капитал киритилган. 2005 йилдан бошлаб ҳисобласак, Туркий давлатлар ташкилотидан келган инвестиция миқдори 5 миллиард доллардан ошди.
Долорес Тўлебекова, иқтисодий тадқиқотлар институтининг жаҳон иқтисодиётини ўрганиш маркази директори:
- Ўсиш тенденцияга ошаётганини айта оламиз. Масалан, 2010 йилдан 2022 йилгача ўзаро савдо уч марта, яъни, 4,8 миллиард доллардан 12,9 миллиард долларга етди. Унинг ҳажмини янада орттириш учун етарлича салоҳият мавжуд. Биз Қозоғистоннинг турк дунёсининг бошқа давлатлари билан икки томонлама муносабатларини кўриб чиқдик. Умуман олганда, яқин ва ўрта келажакда товар айланмасини 23 миллиард долларга етказиш учун ҳамма имконият бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси