Нур-Султон ҳаётида яна бир маданий тадбир. «Астана Опера» ижодкорлари юксак санъат шинавандаларига Арам Хачатуряннинг буюк ва машҳур постановкаси - «Спартак»ни тақдим қилди. Эрамиздан аввалги I асрда Римда юз берган тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи балет гладиаторлар ва қуллар қўзғолонини акс эттирган. Сюжетда қаҳрамонлик, кураш ва хиёнатга дуч келган муҳаббат мавзулари чамбарчас боғланган. Бундан ташқари, муаллиф унутилмас образлар ва ёрқин оммавий саҳналар яратган. «Спартак» - мусиқа, хореография ва тасвирий санъат синтезининг ёрқин намунаси. Уч бўлимли спектакль кўплаб театрлар репертуарининг жавоҳирига айланган. Бугунги кунда мазкур асар постановкасининг 20 дан зиёд версияси бор.