Туркман маданий мероси ва бахшилик санъати дунёга таниш. Туркманистон
пойтахтида иқтидорли ёш мусиқачилар
ўртасида халқ ижрочиларини аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар
йили ўтказиладиган танлов натижалари чиқарилди. Натижада, 18-35 ёшдаги 14 нафар
дуторчи машшоқ ва ижрочи саралаб олинди. Таъкидлаш жоизки, дутор чалиш ва бахшичилик
композицияларини ижро этиш туркман
халқининг кўп асрлик мусиқий маданиятининг ажралмас қисми. 2021 йил ЮНЕСКО
қарорига кўра, дуторсозлик ҳунари, бахши қўшиқларига жўрликда куй чалиш санъати
инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилганди.
Дунёгўзал Ғутлиева, Туркман Миллий консерваторияси
талабаси:
- Бу танловда мен «Шоҳсанам ва ошиқ Ғариб» достонидаги
туркман халқ қўшиғи – «Тешнит»ни ижро этдим. Ажойиб қўшиқ. Атоқли бахшилар
менга кўп ёрдам беришди, бу илмни ўргатишди. Берган ёрдами учун устозларга,
оиламга миннатдорчилик билдираман.
Давут Гулбаев, Балқан вилоятининг ихтисослашган санъат мактаби талабаси:
- Танловга туркман халқининг «Тинчлик» қўшиғини олиб келдим. Болалигимдан мусиқага
қизиқаман, болалар санъат
мактабига қатнаганман, уни битиргач Балқан вилоятининг ихтисослаштирилган мактаби талабаси бўлдим. Бу ҳунарни ўзлаштиришимга мени устозим илҳомлантирди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси