Миллий рейтинг агентлиги тузилади

Миллий рейтинг агентлиги тузилади

Қозоғистонда Миллий рейтинг агентлиги тузилади. У йил охиригача иш бошлаши мумкин. Молия бозорини тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлигида таъкидлашларича, янги ташкилотнинг пайдо бўлиши берилаётган рейтинглар учун масъулият ошишига олиб келади. Шунингдек, баҳолаш сифати ва жараёни яхлитлигини таъминлайди. Бундан ташқари, захираларни тақсимлаш самарадорлиги ортади, капитал бозорининг ривожланиши фаоллашади. Жамғарма бозорига янги инвесторлар кириб келиши кескин ортади, бизнес учун кредит рейтингларини бериш ҳам осонлашади, айни вақтда анча арзонлашади. Рейтинг моделларини ишлаб чиқиш учун Миллий рейтинг агентлиги капиталида молия ташкилотлари ва хорижий агентликлар иштироки кўзда тутилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.