Вилоят ҳокимликлари берган маълумотга кўра, катта ўзгаришлар кутилмаяпти. Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, баҳорги дала ишларига тайёргарликка бағишланган тезкор штаб йиғилиши ўтказилди. Жорий йилда чорва озуқаси учун дон ва бошқа экин майдонлари кенгайиши кутилмоқда. Камида 18 минг гектар майдонга қанд лавлаги экилади. Сабзавот ва полиз экинлари майдони кенгаяди. Салкам 10 минг гектар ерга шоли экилади. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, давлат зироатчиликни субсидиялашда давом этади. Шу жумладан, уруғчиликни ривожлантиришга маҳаллий бюджет томонидан 11 ярим миллиард тенге, ўғитлар учун 31 миллиард тенге маблағ ажратиш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси