Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар кучлари Қозоғистондаги миссиясини якунлади. КХШТ ҳарбий контингенти тўлиғича мамлакатдан олиб чиқилди. Шахсий таркиб ва техникани бағрига олган сўнгги ҳаво лайнерлари Алматидан жўнаб кетди. Юртимизда хорижий ҳарбий хизматчилар қолмади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи Ўлжас Ҳусаинов маълум қилди. У эслатганидек, Қозоғистондаги январь тартибсизликлари пайтида Ташкилотнинг бирлашган тинчликпарвар контингенти ўз вазифасини муносиб бажариб, Алмати аэропорти, ҳарбий омборлар ва бошқа ҳаётий муҳим стратегик объектларни қўриқлади, улар хавфсизлигини тўлиқ таъминлади.
Ўлжас Хусаинов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи:
- Ушбу чоралар тўғридан-тўғри аксилтеррор операцияларни ўтказиш учун куч-воситаларнинг муҳим қисмини бўшатиш имконини берди ва террорчилик фаолияти пасайишига ёрдам берди. КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги иши ўз вақтида ва самарали бўлди. Амалда идоралараро ва давлатлараро ўзаро ҳамкорлик ҳамда ташкилот ичида мувофиқлаштириш механизми ишлаб чиқилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси