Тоза ҳавода, профессионал тренерлар қўл остида спорт билан шуғулланиш. Спорт масалалари ва жисмоний маданият қўмитаси болаларга шундай имконият берди. Қарағанди вилоятида «AulaFit» лойиҳаси ишга туширилди. Масалан, Осакаровка аҳоли яшаш манзилида футбол машғулотларини нигериялик легионер ўтказади.
Аманбол Иманбайули:
- Самуэль бизга бир ҳафтадан бери дарс ўтмоқда. Унинг тушунтириши, ўйин менга жуда ёқади. Ҳар куни машғулот ўтказамиз.
Самуэль Обинна, «AulaFit» дастури муарббийи:
- Менга Осакаровка манзур бўлди. «Aulafit» дастури ҳам. Мен Нигериядан Қозоғистонга футбол ўйнаш учун келганман. Мамлакатимда спортни ривожлантириш дастури йўқ. Фақат болалар эмас, катталарга ҳам машғулот ўтаман.
Посёлкада 5 та спорт майдончаси ҳамда спорт-соғломлаштириш мажмуаси бор, Самуэль Обинна шу ерда футбол машғулотларини ўтказади. У ушбу спорт турига имкон қадар кўпроқ бола жалб этилиши учун бор кучини сарфлаш ниятида.
Алия Оспанова, «AulaFit» дастури волонтёри:
- Мазкур лойиҳа мазмуни шундан иборатки, ҳаммаси қулай, бепул, соғломлаштиришга қаратилган. Ҳозирда Осакаровкада каратэ, кураш, қазақ куреси курслари бор, волейбол, баскетбол ва спорт рақси машғулотлари ўтказишни ўйлаяпмиз.
Муваффақият қозонса, лойиҳа Қарағанди вилоятидаги бошқа туманларда ҳам амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси