Ҳукумат захирасидан Манғистау атом энергия мажмуаси таъмири учун салкам 5 миллиард тенге ажратилди. Унинг муҳим ва узилишларсиз ишлашини таъминлаш учун
шунча харажат қилиш зарур. Бош вазир Алихан
Смаилов шундай қарор имзолади. Бош вазир матбуот хизмати маълум
қилишича, маблағ қўшимча ускуналар ва қисмлар олиш учун
сарфланади.
Тегишли бутловчи қисмларни янгилаш корхона ишини
яхшилайди ва ундан фойдаланиш хавфсизлигини оширади. Комбинат модернизация ва
реконструкция қилиниши баробарида ғарбий энергозонани кучайтириш, Атирау нефтни қайта ишлаш заводини ташқаридан электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш, унинг ўзида энергия манбаи барпо этиш кўзда тутилган. Айни
вақтда, ғарбий зона
Қозоғистоннинг
ягона электроэнергетика
тизимига уланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси