Шу жумладан, ялпи ауто-артериал шунт ҳам ишлатилади. Сўнгги 10 йил давомида шифо масканида 50 минг нафардан зиёд юрак қон-томир касалликларига чалинган бемор тузалиб чиққан, 25 минг амалиёт ўтказилган, шундан 7 мингтаси мураккаб юрак жарроҳлиги. Ўтган йили павлодарлик шифокорлар аорта устидаги мураккаб операцияни ўтовда ўтказишига тўғри келди.
Гулжана Жакова, вилоят кардиология маркази директори:
- Кардиожарроҳликда кўзда тутилган етти турдаги энг мураккаб амалиётдан олтитасини ўтказа оламиз. Фақат юрак трансплантацияси амалга оширилмайди. Маҳоратимизни чархлашда давом этяпмиз. Беморлар жонига малҳам бўламиз. Вақти келиб, юрак кўчириш амалиётига ҳам киришилса, ажаб эмас.
Амангелди Муқанов, бемор:
- Беш кунлик муолажадан кейин ўзимни енгил ҳис этяпман, бемалол юряпман. Бизда тиббиёт аслида ҳам юксак даражада. Ходимларнинг ҳаммаси хушмуомала, виждонли. Гап йўқ.
Марказ мутахассислари касбий маҳоратини мунтазам ошириб боради. Шу жумладан, жаҳоннинг етакчи илмгоҳларида таълим олмоқда. Энг муҳими, минтақа аҳолисига шу ернинг ўзида юқори технологик даражада кардиожарроҳлик хизмати кўрсатиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси