Қозоғистонда Мустақиллик куни нишонланди

Қозоғистонда Мустақиллик куни нишонланди

Қозоғистонда Мустақиллик куни нишонланди. 34 йил олдин — 16 декабрь куни Республиканинг давлат мустақиллиги ҳақида Конституциявий қонуни қабул қилинди. Мустақил Қозоғистонни биринчи бўлиб Туркия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Франция ва бошқа давлатлар тан олди. Бир неча ойдан сўнг Қозоғистон БМТ аъзосига айланди. Мамлакатимиз халқаро муносабатларда маъсул ва ишончли ҳамкор сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Қозоғистон бир неча бор глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун мунозара майдонини тақдим этди. Мустақиллик йилларида Қозоғистон иқтисодиёги 11 марта ўсди. Иқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси, ЯИМ ва инвестиция ҳажми ошди.

Чет эллик дипломатлар қозоғистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

Дипломатик миссиялар вакиллари ҳам қозоғистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади. Франция элчиси Сильван Гиоге бу байрамни мамлакат учун мустақиллик ва суверенитет аҳамиятини эслатиб турувчи тарихий босқич, деб атади. Британия элчиси Салли Аксуорси ҳам мамлакатимиз фуқароларини қутлади.

Салли Аксуорси, Британия ва Шимолий Ирландиянинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси:

— Бугун Қозоғистоннинг Мустақиллик кунини бирга нишонлаш учун яна шу ердаман. Келинг, бирга янги ютуқларга эришайлик.

Нидерландия элчиси Нико Схермерс ҳам қозоғистонликларни табриклади. У мамлакатларимиз тинчлик ва адолат тарафдори эканлигини, шунингдек, уларда катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади. АҚШ дипломатик миссияси раҳбари Жули Стаффт Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг Марказий Осиё келажагини шакллантиришдаги ролини юқори баҳолашини таъкидлади. Юртимиз АҚШ учун, айниқса, энергетика соҳасида муҳим иқтисодий ҳамкордир ва АҚШ икки томонлама инвестиция ва савдо муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор.

Жули Стаффт, АҚШнинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси:

— Қадрли дўстлар, мен учун Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклаш катта шараф. Қозоғистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги ютуқлари кишини ҳайратлантиришда давом этмоқда. C5+1 саммити давомида Қозоғистон АҚШ ва Марказий Осиёдаги бошқа ҳамкор давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича умумий қарашларини илгари сурди.

Абдумалик Сарманов таржимаси