Бир палатали парламент вазифалари
ва унинг таркиби,
вице-президент лавозимининг
ҳокимиятдаги ўрни, қонунчилик ташаббусларида Халқ кенгашининг ваколатлари. Конституциявий комиссия ушбу
масалаларни кўриб чиқади. Ўзгаришлар Конституцивий ислоҳот доирасида рўёбга чиқарилади. Қурилтай қонун лойиҳаларини уч ўқишда қабул қилади. Янги Парламент шаклланишида
«Президент квотаси» кўзда тутилмаган.
Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси, Конституциявий комиссия раисининг
ўринбосари:
- Ишчи гуруҳ Қурилтай депутатларини пропорционал тартибда сайлаш таклифини якдиллик билан
қўллади. Бу — Давлат раҳбари ўтган йили сентябрь ойидаги Мактубида кўтарган ташаббус
эди. Ўшанда Президент: «Агар бир палатали Парламент яратилиши лозим, деган умумий
қарорга келсак, Парламентни фақат партия тизими орқали сайлаш лозим, деб ҳисоблайман. Бу — дунёда кенг тарқалган парламент тизими», деганди. Пропорционал сайлай тизими партияларнинг кадр сиёсатини
ривожлантиради, ташкилот сифатида ролини оширади.
Комиссия иши
шаффофлик ва ошкораликка асосланган, муҳокама
жараёнининг барча босқичлари жонли эфирда намойиш
қилинади. Қозоғистон
Республикаси Конституциявий
суди раиси Эльвира Азимова комиссияга икки мингтадан зиёд таклиф
келганини, уларнинг барчаси махсус ҳайъатга топширилганини билдирди.
Эльвира Азимова, Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Конституциявий комиссия раиси:
- Фуқаролар жонли
эфир орқали экспертлар фикрларини, бошқа фуқароларнинг ташаббусларини кўра олади, бундай мулоқот формати ислоҳотнинг асосий қоидасини яққол
намойиш этади. Давлат раҳбари бир неча марта «Конституциявий ислоҳот аввало халқ манфаати ва унинг
бевосита иштирокида ўтказилади, деб таъкидлаган. Лойиҳани тайёрлаш жараёни Конституциявий ўзгаришлар қонунийлигини таъминлаш учун
очиқ қоидалар асосида ўтказилиши керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси

