Қозоғистон
ва Сауд Саудия Арабистони архив
ҳужжатларини алмашади. Астанада икки давлат миллий архивлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум
имзолади. Шартнома қўшма лойиҳалар ва илмий изланишлар учун йўл очади. Томонлар бирга ишлаш икки томон учун ҳам фойдали
бўлишини таъкидлаяпти. Архивларда Ислом маданиятига оид кўҳна қўлёзмалар ва қимматли ҳужжатлар
бор. Саудия
Арабистонидаги қирол
Абдулазиз номли илмий-тадқиқот ва архив жамғармаси Яқин Шарқдаги энг нуфузли
идоралардан бири.
Сағила Нурланова, Қозоғистон
Республикаси Миллий архиви директори:
- Келажакда меморандум доирасида икки
томонлама иш режаси тузилади. Унга кўра тиғиз алоқа боғлаймиз. Архив соҳасидаги ҳамкорликни
ривожлантирамиз, кўплаб қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз. Масалан, Миллий архивда 1154 йилда араб картографи ал-Идрисий чизган харита бор. Бу харита ҳозирча у қадар батафсил ўрганилмаган. Араб олимлари ва юртдошларимиз бундан ташқари яна
кўплаб тадқиқот ишларини олиб бориши мўлжалланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

