Қозоғистонда муғалжар отининг иртиш деб номланган
янги зоти чиқарилди. Абай вилоятида олимлар ярим асрдан буён селекция ишлари
билан шуғулланади. Қозоқ тулпорларини гибридлаш дастури йўлга қўйилган. Наслни яхшилаш ва ривожлантириш устида тадқиқотчиларнинг бир қанча авлоди
иш юритди. Натижа эса кўнгилдагидай бўлди. Абай
вилоятида иккинчи марта янги зот оти чиқарилди. Ўтган йили олимлар томонидан бесқарағай нави тақдим этилганди.
Қайрат Исхан, профессор:
– От параметрлари шундай: юксак самарадорлик, 58 фоиз
гўшт беради, Насл қолдириши ҳам кўнгилдагидай – 85 фоиз. Асосан сариқ рангда,
оёқларида зебраники каби чизиқлар бор, кўкраги ва бўйни кенг. Қорин бўшлиғи
катта, бошқа от зотларига нисбатан жазирама иссиққа ҳам ва қаҳратон қишга
чидамлилиги анча юқори. Бу от зотининг самарадорлигини ошириш ва наслини
яхшилаш ниятида иш юритишни режалаштиряпмиз.
Эслатамиз, Қозоғистонда
спорт йўналишидаги от зотларини қайта тиклаш ишлари ҳам
давом этяпти.
Яқинда мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли
қонунни имзолади. Йилқичиликни ривожлантиришга
келгуси беш йил давомида республика бюджетидан 700 миллион тенге ажратилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси