Хитой «Astana AI Film Festival»нинг расмий ҳамкори.
Пекинда, Қозоғистон-Хитой форуми доирасида фестиваль тақдимоти ва AI-кино ҳамда телевидение соҳасида
инновациявий алмашинув бўйича тегишли меморандум
имзоланди. У
бир вақтнинг ўзида бир неча йўналиш: сунъий идрок, AIGC технологиялари
соҳасида қўшма лойиҳаларни ривожлантириш, илмий-фантастик контент яратиш,
инвестициявий ҳамкорлик ва
фильмларни халқаро миқёсда тарғиб қилишни қамраб олади. Ҳужжат фестиваль даражасидаги мавқеини
мустаҳкамлайди, қозоғистонлик муаллифлари энг йирик
бозорлардан бирига кириш имконини беради. Технологиялар алмашинуви ва қўшма ташаббуслар мамлакат
сунъий интеллект киноси ва креатив саноатини ривожлантиради. Эслатамиз, «Astana AI Film Festival» 1-3 октябрь кунлари Astana AI Week
доирасида ташкил қилинади.
Алмас
Жали, сооснователь Astana AI Film
Festival ҳаммуассиси:
- Нега айнан Хитой? Чунки ушбу мамлакат сунъий интеллект
ва AI технологиялари соҳасида пешқадамлардан бири. Ушбу ҳамкорлик Қозоғистонга илғор ечимлардан фойдаланиш, тажриба алмашиш, соҳанинг етакчи мутахассислари билан бирга ишлаш имконини
беради. Айни вақтда, Хитой технологиялари қозоқ маданияти, ижодий салоҳияти, ғоялари ва
ишланмалари билан бирлаштириш жаҳон бозорига чиқа оладиган кучли ва
рақобатбардош маҳсулот яратишга олиб келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

