Давлат раҳбари 31 май – Сиёсий қатағон ва очарчилик
қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост
қолдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев
гуноҳсиз жабрланганларни оқлаш, тарихимизнинг
мудҳиш саҳифаларини объектив ва
синчиклаб ўрганишга эътибор қаратаётганини таъкидлаб ўтган. «Биз ўтмишдаги фожиали воқеалардан сабоқ олишимиз, уларни
унутмаслигимиз керак. Фақат шундагина барча чорловларни енгиб ўта оламиз, адолатли
давлат ва уйғунликда ривожланган жамият яратиш йўлидаги чўққиларга чиқамиз», - деб ёзди Президент.
Абдумалик Сарманов таржимаси.