Қозоғистонда инвесторлар билан ишлаш учун қўлланма тайёрланди

Қозоғистонда инвесторлар билан ишлаш учун қўлланма тайёрланди

Инвесторлар билан самарали ишлаш учун Қозоғистонда таклиф тушганидан то лойиҳа рўёбга чиқарилгунича қандай иш тутиш кераклигини кўрсатувчи қўлланма тайёрланди. «Kazakh Invest» маълум қилишича, ушбу справочникда инвесторлар билан иш юритиш регламенти қадамба-қадам ёзиб чиқилган. У вазирликлар ва ҳокимликларнинг тадбиркорлар билан ўзаро иш юритиши учун асос бўла олади. 2023 йилда Қатар билан ўзаро алоқаларда катта ижобий ўзгаришларга эришилди. Савдо 50 фоизга ортди. Умумий қиймати 18 миллиард долларга тенг 15 та инвестициявий лойиҳа жамламаси тайёрланди. Инвестицияларга қўллов кўрсатувчи корхоналар кластерини шакллантириш мақсадида 17 та йирик устувор лойиҳалар рўйхати тузилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.