Давлат раҳбари
қозоғистонликларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Инстаграмдаги
саҳифасида ёш фуқаролар ҳуқуқлари ва саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол
ривожланиши учун шароит яратиш умуммиллий вазифа ва конституциявий бурч эканини
таъкидлади. Президент ёш авлод улкан салоҳиятга эгалиги, буни ўқувчиларнинг
ўқиш, спорт ва ижоддаги муваффақиятлари тасдиқлашини таъкидлади. «Миллий жамғарма – болаларга» ташаббуси доирасида давлат ҳар бир
болани қўллаб-қувватлайди. Мамлакатда «Қозоғистон болалари» концепцияси рўёбга чиқариляпти. Ёш
ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш адолатли ва тараққийпарвар Қозоғистоннинг
доимий эътибор марказида бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

