Қозоғистонда
йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра қайта ишлаш саноати 105 фоиз ўсишга эришгани қайд қилинди. Мамлакат ялпи ички
маҳсулотига қўшадиган ҳиссаси бўйича бу соҳа тоғ-кон саноати ва савдодан кейин
учинчи ўринда туради. Республика Ҳукумати томонидан мамлакатда ишлаб чиқаришни кенгайтиришни
рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар кўриляпти. Машинасозлик, нефть кимёси, металлни чуқур қайта ишлаш эътибор марказида турибди.
Қозоғистонда 2029 йилгача мис ишлаб чиқариш ҳажми 750 минг тоннага етиши кутилмоқда. Ҳозир Абай вилоятида янги мис эритиш завод лойиҳаси рўёбга чиқариляпти.
Шунингдек, жорий йилнинг
ўзида алюминий чиқариш 72 минг тоннага етиши кутилади.
Бу кўрсаткичга эришиш учун қайта ишлаш корхонаси ва тоғ-кон компаниялари 25 та шартнома имзолаган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси