Давлат-хусусий компаниялар лойиҳаси қиймати – 5 миллиард доллар

Давлат-хусусий компаниялар лойиҳаси қиймати – 5 миллиард доллар

Бир миллиард доллар қийматга эга 152 лойиҳа режалаштириляпти. Шартномаларнинг 90 фоизи таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, уй-жой-коммунал хўжалиги ва транспорт улушига тўғри келади. Мамлакатда шу кунгача 1 минг 85 та давлат-хусусий компания лойиҳаси рўёбга чиқарилди. Экспертлар фикрича, бу механизм йирик шаҳарларда фаол жорий этиляпти. Минтақаларда ҳам уни кенгайтириш имкониятлари бор.

Нариман Маннапбеков, Осиё тараққиёт банкининг қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари:

- Бизда қатор лойиҳалар бўйича илгарилаш бор, улардан биринчиси – Қарағанди тиббиёт университети. Унга госпиталь керак, биз бу госпитални илк марта рақобат асосида ишловчи инвесторларнинг тендер савдосига қўйдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги зарур тендер ҳужжатларини экспертиза органларига тақдим этди. Органларнинг кўпчилиги ижобий хулоса чиқарди, умид қиламанки, тез орада тендер эълон қилинади. Бу иш ижтимоий соҳада илк марта амалга ошириляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси