Бизнес давлат компенсациясидан солиқ тўламайди

Бизнес давлат компенсациясидан солиқ тўламайди

Давлатдан компенсация олган Қозоғистон тадбиркорлари даромад солиғидан озод қилинади. Гап январь воқеалари даврида зарар кўрганлар ҳақида кетяпти. Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилишича, кичик ва ўрта бизнес йиллик соф даромаддан фавқулодда ҳолат даврида кўрилган зарар учун давлат хазинасидан олган маблағини чиқариб ташлайди. Бунинг учун субъект ҳокимлик тузган комиссия реестрида туриши ва тегишли қарор қабул қилинган бўлиши керак. Лекин тадбиркорлар, ўз навбатида турли ташкилотлардан берилган барча компенсация тўловларини солиқ декларациясида кўрсатиши шарт.

Айнур Сартаева, Қозоғистон Республикаси молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари:

- Бундан ташқари, агар кичик ва ўрта бизнес субъекти комиссия қарорига кўра фавқулодда ҳолат даврида мулкига зарар етгани ёки товар йўқотгани учун пул олган бўлса, ушбу товарлар ҳисобига киритилган ҚҚСни қайта кўриб чиқади. Солиқ тўловчининг ана шундай қайта кўриб чиқиши ҚҚС декларациясида акс этиши керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.