Жорий йилда Қозоғистонда Наврўз рақамли форматда нишонланяпти. Мамлакатда миллий спорт турлари VR-шаклида ўтказилди. Буюк Дашт ўйинлари виртуал майдонга кўчирилди, уларда замонавий технологиялар, анъанага эҳтиром ва ёшларнинг мусобақага қизиқиши уйғунлашди. Ўскеменда ўқувчи ва талабалар махсус кўзойнаклар ёрдамида ўтмишга шўнғиди, камондан ўқ отди, ошиқ отди, ҳатто тўғизқумалоқ ўйнади. Анъанавий пойга ўрнига учувчисиз аппаратлар беллашуви ташкил қилинди. Энг муҳими – ундаги ўйинларнинг кўп қисмини болаларнинг ўзлари ишлаб чиқди. Шу тариқа, Наврўз анъаналар ва янги ғоялар майдонига айланди.
Маргарита Ханжарова, IT-лицей ўқувчиси:
- Қозоғистонда рақамлаштириш шу қадар ривожлангани қандай яхши. Технологиялар тобора такомиллашяпти. Ёшларга йўл очиляпти, шунчаки ҳар хил нарсаларни ҳикоя қилишмаяпти, амалда нималарнидир бошқаришларига имкон беришяпти. Албатта, бундай катта, бақувват дронларни бошқаришга ўтишни истардим.
Дидар Муратули, Oskemen Hub директори:
- Бугунги кунда бизнинг бош мақсадимиз — маданиятимизни виртуал, қўшимча мавжудликда қайта яратишдан иборат. IT-технологиялар соҳасида ёшларга йўналиш ва туртки бериш кўзланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

