Қозоғистонда кўришиш куни нишонланяпти

Бугун Қозоғистонда Кўришув куни ёки Амал байрами нишонланяпти. Қадимда 14 март янги йил боши ҳисобланган. Бу кунда одамлар бир-бирини баҳор келиши билан табриклаган, илиқ ва эзгу тилаклар билдирган, кекса авлодга ҳурмат кўрсатган. Ушбу байрам асосан республиканинг ғарбий минтақаларида сақланиб қолган. Лекин бугунги кунда бу байрам тобора оммалашяпти, мамлакат миқёсида кенг нишонланяпти. Бундан ташқари, Кўришув кунини Сирдарё соҳилларида, Қўстанай ва Тўрғайда, Россиянинг Астрахан, Саратов, Самара, Оренбург вилоятларида истиқомат қилувчи қозоқ миллати вакиллари алоҳида атаб ўтишади. Амал байрамида одатга кўра тўкин дастурхон ясалади, миллий таомлар пиширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.