Давлат раҳбари Адлия вазирини қабул қилди. Ерлан Сарсембаев Қосим-Жўмарт Тўқаевга «Адолатли Қозоғистон: қонун ва тартиб, иқтисодий ўсиш, ижтимоий некбинлик» Мактубини рўёбга чиқариш доирасидаги вазирликнинг фаолият йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳақида ҳисобот берди. Президент ҳужжатлар сифатини ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли ва хавфсиз жамият яратиш бўйича олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотни тинглади. Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ҳуқуқий тизимни шакллантиришда фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлади. Қабул якунида Президент қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

