Қозоғистонда Ёш геологлар VII халқаро дала олимпиадаси ўтяпти

Қозоғистонда Ёш геологлар VII халқаро дала олимпиадаси ўтяпти

Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан келган ёш геологлар Ақмўла вилоятида VII халқаро дала олимпиадасида қатнашиш учун тўпланди.  Беллашувларда 20 жамоага бириккан 220 нафардан зиёд ўқувчи қатнашади. Уларнинг вазифаси – далада манзилгоҳ қуриш, техника хавфсизлигини таъминлаш, нефть ва газ ахтариш, геологик йўналиш ва геологик кесмаларни аниқлаш. Болалар бир вақтнинг ўзида палеонтология, магнитометрия, минералогия ва петрография бўйича билимларини намойиш қилиши зарур. Интеллектуал беллашув ташкилотчилари таъкидлашича, шу тариқа ёш авлод эътиборри геоэкология ва заминни асрашга тортилади. Олимпиады ғолиблари Қозоғистон олий ўқув юртларига грант олади. Бундан ташқари, ғолиб жамоа келаси йили Ёш геологлар бутунроссия олимпиадасига боради.


Ғалим Нуржанов, «Ёш геолог» корпоратив жамғармаси васийлик кенгаши раиси:


- Бу йўналишда тадқиқ этилмаган жойлар кўп. Қозоғистон кенгликларида кашф этилмаган конлар бисёр. Жуда кўп ноёб металл бор. Шунинг учун ёш авлод, Қаниш Сатпаев издошлари заминни ўрганиши жуда муҳим. Биз эса уларнинг салоҳияти очилишига ёрдам беришимиз зарур.


2022 йилда Қозоғистонда Геология соҳасини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Ундаги тўрт йўналишдан бири – кадр тайёрлаш. Ҳозир 9 та олий таълим даргоҳида геологлар чиқарилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси