2025 йилда 11 та хорижий таълим даргоҳи филиали очилади

2025 йилда 11 та хорижий таълим даргоҳи филиали очилади

Туркистонда Жанубий Кореянинг «Woosong» университети филиали очилади. 70 йиллик тажрибага эга таълим даргоҳида IT ва бошқа техник йўналишлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрланади. Ҳозир шаҳарда қурилаётган таълим даргоҳи биноси май ойида фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Филиал сентябрь ойидан иш бошлайди. Мутахассислар таъкидлашича, мамлакатга дунёнинг етакчи таълим даргоҳларини жалб этиш ёш қозоғистонликларнинг мамлакатдан чиқмаган ҳолда илғор билимлар ва иккита дипломга эга бўлишига олиб келади. Айни вақтда, мамлакатга катта иқтисодий самара беради.  

Ўлжас Беркинбаев, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари: 

– Олий таълим – мамлакат иқтисодиётига киритилган улкан инвестиция дегани. Статистикага кўра, агарда мамлакатимизда минг нафар хорижлик билим олса, 1 минг 300 та янги иш ўрни яратилади. Бу соҳага киритилган инвестицияларни айни вақтда қўшимча даромад манбаи сифатида кўриш мумкин. 

Таъкидлаш лозимки, хорижий университетлар филиаллари жорий йилда талабаларга 2 мингтадан зиёд грант тақдим этди. 2025 йилда Қозоғистонда яна 11 та хорижий таълим даргоҳи ваколатхонаси очилади. Улар ичида Оксфорд университети ҳам бор. 

Абдумалик Сарманов таржимаси