Қозоғистонда маймун чечаги тарқалиши олдини олиш бўйича қарор чиқарилди

Қозоғистонда маймун чечаги тарқалиши олдини олиш бўйича қарор чиқарилди

Қозоғистонда маймун чечаги тарқалиши олдини олиш бўйича бош санитар врач қарори чиқарилди. Ҳужжатга кўра, чегарада санитар-эпидемиологик назорат кучайтирилди, аэропортлар, автомобильўтиш пунктларида контактсиз термометрия йўлга қўйилади ҳамда эндемик давлатларга борганлар назоратга олинади. Аэропортлар, вокзаллар ва автостанциялар бинолари дезинфекция қилинади. Лабораториялар ПЗР-тестлар олишга тайёрланяпти. Ҳокимликларга инфекция стационарлари иш бошлаши учун тайёр туришини, тиббиёт ходимлари учун ҳимояланиш воситалари, етарлича дори-дармон захираси мавжуд бўлишини таъминлаш топширилди. Таъкидлаш лозимки, дунё бўйича маймун чечагига чалинганлар сони 23 минг нафарга етди, 600 бемор жон берди. 


Абдумалик Сарманов таржимаси.