Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида 2026-2030 йилларга
мўлжалланган Қозоғистон Миллий хавфсизлик стратегияси лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ҳужжат келгуси 5 йил давомида кузатилиши мумкин бўлган чорловларга нисбатан
ёндашувни белгилайди ва давлат фаолиятини режалаштиришда муҳим ўрин тутади.
Стратегия конституциявий тамойилларни муҳофаза қилиш, мамлакатнинг барқарор
ривожланиши учун шарт-шароит яратишга қаратилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев
таъкидлашича, янги Асосий қонун қабул қилиниши, Қозоғистон мустақиллиги,
суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаган ҳолда давлатчиликнинг
ривожидаги янги босқичга айланди. Давлат раҳбари миллий манфаатларни муҳофаза
қилиш, мудофаа қудратини ошириш фуқароларни, атроф муҳитни, ахборот майдонини
ҳимоя қилиш каби вазифалалрни сифатли бажариш зарурлигига эътибор қаратди.
Бундан ташқари, Президент иқтисод, технологиялар ва таълим учун зарур малакали
хорижлик мутахассисларни мамлакатга жалб этиш лозимлигини таъкидлади. Йиғилишда
мавжуд стратегияни рўёбга чиқаришда эришилган натижалар ва муваффақиятлар
кўрилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

