Робототехника бўйича Қозоғистон терма жамоаси АҚШдан ғалаба
билан қайтди. Хьюстонда ўтказилган FIRST
Championship биринчилигида Астана, Алмати ва Чимкентнинг 4 та мактаби ўқувчилари республика шарафини ҳимоя қилди. Улар турли ёш тоифаларида муҳандислик лойиҳалари бўйича мукофотлар олишди. МДҲ жамоаларидан биринчи бўлиб Bolt.M3 Motivate Award совринини қўлга киритди. Ташкилотчилар таъкидлашича, терма жамоа юқори даражада тайёргарлик
кўрганини намойиш этди. Таъкидлаш лозимки, чемпионатдаги ғалаба ўқувчиларга дунёнинг етакчи университетларида стипендия ва грантларини олиш учун имконият яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.