Қозоғистон Президенти Ақмўла вилоятига
амалий ташриф билан борди, Шучинскдаги қатор ижтимоий ва спорт объектларни
кўрди. Қосим-Жўмарт Тўқаев сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган экопарк
фаолияти билан танишди. Миллий дўмбира куни арафасида машғулот ўтказаётган ёш
дўмбирачилар ижросида куйлар тинглади.
Сўнг Давлат раҳбари «Бурабай Арена» замонавий
спорт мажмуасига ташриф буюрди, сузиш ҳавзаси, стол тенниси ва бошқа спорт
залларини кўздан кечирди. Мажмуада олтита спорт тури бўйича секциялар фаолият
юритади. Президентга вилоятда спорт ва туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида маълумот берилди. Ташриф якунида Қосим-Жўмарт
Тўқаев Ақмола вилоятининг таниқли спортчилари билан суҳбатлашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

