Ўтган йили Қозоғистонда 400 та фильм яратилди

Қозоғистонда 2023 йилда 400 та фильм яратилди. Бу эса аввалги йилдагидан 56 тага кўп. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра,  миллий ленталарнинг асосий қисмини қисқа метражли фильмлар ташкил қилади. Чорак қисми – тўла метражли. Асосан, ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олинди. Маҳаллий кинокартиналар рақобатбардош, томошабинлар эътиборини қозонмоқда. Ўтган йили киносеансларга борган томошабинларнинг деярли ярми миллий кинони томоша қилишни афзал кўрган. Умуман олганда, Қозоғистон киносаноати ўсишда давом этаётир. Статистика маълумотига кўра, фильмларни суратга олиш билан 100 та студия шуғулланган. 2022 йилда бу соҳада 67 та компания ишлаганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.