«Адолат» партияси давлат, бизнес ва экспертларнинг ўзаро ҳамкорлиги учун доимий
майдонча – Тадбиркорлар кенгашини
тузди. Иқтисодиётнинг асосий йўналишларини еттита ҳамраис назоратига олади. Бу ҳақда партия
раиси Айбек Дадебай
транспорт-логистика соҳаси вакиллари билан учрашувда маълум қилди. Унга кўра,
логистика иқтисод ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Соҳа қарийб 20,5 фоизга ўсди. Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 6 фоиздан, транзит юк ташиш ҳажми
эса 39 миллион тоннадан ошди. Учрашув иштирокчилари темир йўл тарифлари, инвестицияларни
жалб қилиш, автомобилда халқаро юкларни ташишни ривожлантириш
ва соҳани рақамли трансформация қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Айбек
Дадебай, «Адолат»
партияси раиси:
-
Президент 2023 йилдаги Мактубида Қозоғистонни
тўлақонли транспорт-логистика давлатига айлантиришни стратегик мақсад қилиб белгилаган эди. Транспорт
вазирлиги қайта ташкил этилди. Қўйилган вазифани рўёбга чиқаришдаги фикрлаш йўналиши
ўзгарди.
Транзит энди фақат йўллар ва терминаллар масаласи эмас. У ўз даромади, иш
ўринлари, иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссаси бўлган иқтисодиётнинг мустақил тармоғига
айланмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

