Алматилик уста қўғирчоқларда одамларнинг нусхаларини акс эттиради. Жанар Урсарова яқин ва узоқ хориждан, шу жумладан, Германия, Австрия, Исроил, Италия, Боливия, Покистондан хусусий буюртмалар олади. Унга совға бериладиган одамнинг фотографиясини жўнатишади. Қўғирчоқ ясовчи уста шунга кўра моделларни ишлаб чиқади, Юзининг ўзига хосликларини акс эттиради.
Жанара Урсарова, уста:
- Битта моделга икки ҳафта кетади. Буюртмачи берган
фотография асосида эксклюзив қўғирчоқ ишлайман. Юз тузилишини, тери рангини аниқ
тасвирлайман. Бунда ўзим ўрганган махфий
техникадан фойдаланаман.
У учун қўғирчоқ ишлаш авваллари эрмак бўлган, ҳозир эса
севимли ишига айланди. 8 йил аввал бу ишга жиддий киришди. Тикиш-бичишни эса
Жанар беш ёшида бувисидан ўрганган. Эшитиш ва
гапиришда қийналса ҳам 4 йил ичида Барби қўғирчоғига бинойидек қозоқ
либоси тика олди.
Захан Қидирманова, устанинг бувиси:
– Уни тикишга ўзим ўргатганман. Газетадан орнаментлар
ясаганимда жажжи неварам кузатиб ўтирар, ўрганар эди. Ҳозир эса унинг ишларига
қараб иқтидорига қойил қоламиз. «Қандай кашф
қилди?» деймиз.
Шу кунгача қиз тўрт юздан зиёд турли қўғирчоқ моделлари ясади. Унинг катта режалари бор. Мастер-класслар ўтказиш ва ўз
брендини яратиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.