Қозоғистонда машинасозлик маҳсулотлари экспорти 2 марта ошди

Қозоғистонда машинасозлик маҳсулотлари экспорти 2 марта ошди

Қозоғистон машинасозлик маҳсулотлари экспорти 3 миллиард доллардан ошди. Сўнгги беш йил ичида икки марта ўсиш кузатилди. Мамлакат техникаси Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркияда катта талабга эга. Сўнгги 5 йил давомида машинасозлик соҳасида маҳсулот чиқариш уч марта ошди. Ўтган йили чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажми 5,7 триллион тенгега етди. Қозоғистон  ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт жуғрофиясини кенгайтириш ниятида. Инвестиция жалб этиш давом этяпти. Соҳага 376 миллиард тенге хорижий капитал киритилди. Сектор фаол янгиланаётир. Машинасозлик соҳаси рақамлаштирилмоқда. Қатор корхоналарда ишлаб чиқаришда роботлар ва СИ технологиялари жорий этиляпти.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

– Президент олдимизга қўйган вазифалар доирасида мазкур жараёнлар катта аҳамиятга эга. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев таъкидлагани каби, Қозоғистон  минтақанинг етакчи рақамли хабларидан бирига айланиши лозим. Жорий йилнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили, деб эълон қилиниши машинасозликда технологик олға сакрашга янги туртки беради.

Чжоу Вэйдун, Хитой Халқаро савдони илгари суриш қўмитаси Машинасозлик кенгаши президенти:

– Ўтган йили Хитой 700 мингта саноат роботи ишлаб чиқарди. Биз бу йўналшда Қозоғистон билан ҳамкорлик қила оламиз. Завод қуриш мумкин. Мутахассислар тайёрлашга эътибор қаратиляпти. Қозоғистонликлар Хитойда ўқий олади. 5 йил ичида юзлаб кадрлар тайёрланади. Биз роботларни таъмирлаш, улар учун эҳтиёт қисмлар чиқаришни йўлга қўя оламиз. Бу соҳада Қозоғистон  Марказий Осиё хабига айлана олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси