Қозоғистонда инвестиция миқдори ўсди

Қозоғистонда инвестиция миқдори ўсди

2022 йил биринчи чорагида Қозоғистонга киритилган бевосита хорижий инвестициялар миқдори 7 миллиард долларни ташкил қилган. Таққослаш учун: Миллий банк берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг шу даврида ташқаридан келган капитал ҳажми 4 миллиард доллардан салгина кўп бўлган. Нидерландия ва АҚШ салкам 2 миллиард доллардан сармоя йўллаган. Жанубий Корея, Туркия, Бельгиядан ҳам салмоқли инвестиция йўлланган. 663 миллион доллар Швейцариядан, 498 миллион доллар Россиядан 310 миллион доллар Хитойдан келган. Хорижий сармоядорлар тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати, савдо, қурилиш, транспорт ва омборчилик секторларида ишлашни афзал кўряпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.