Қозоғистон самарали транзит трансқитъа йўналишлари тармоқларини ривожлантиради. Республика ҳудуди орқали 13 та халқаро транспорт йўлаги ўтган. «Шимол – Жануб» йўналиши салоҳиятини тўлароқ очиш учун Эрон, Туркманистон ва Россия билан йўл харитасини имзолади. Ҳужжат мазкур йўлакнинг ўтказиш қувватини 2030 йилгача 20 миллион тоннага етказиш имконини беради. Транспорт-логистика инфратузилмасини такомиллаштириш учун 2027 йилгача 1 минг 300 километр янги темирйўл қурилади. Айни вақтда, 12 минг километр автомобиль йўллари қурилади ва реконструкцияланади. 2029 йилгача ЕОИИ ички чегараларида 36 ўтказиш пункти модернизация қилиниши кутиляпти. Бундан ташқари, Қозоғистон денгиз портларининг йиллик ўтказиш қуввати 30 миллион тоннага етказилади.
Мақсат Қалиакпаров, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири
ўринбосари:
- Кўрилаётган чоралар оқибатида темирйўл орқали экспорт ҳажми 130 миллион тоннага етади, импорт ва транзит ҳажми тегишлича 60 ва 65 фоизга ортади. Автомобилларда юк ташишга келганда, экспорт ва импорт 2 марта, транзит 6 марта ортиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

