2025 йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулот 6,3 фоизга ўсди

2025 йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулот 6,3 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисоди барқарор ривожланяпти. Жорий йилнинг 9 ойи давомида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 6,3 фоизга ўсди. Реал секторда бу кўрсаткич 8 фоизни, хизматлардан беш фоиздан кўпроғини ташкил қилди. Ўсиш драйверлари - саноат, савдо ва транспорт. Ҳукуматда таъкидланишича, мана шу уч соҳа умумий ўсишнинг 70 фоизини таъминлади. Инвестициялар, қурилиш ва ташқи савдода ҳам ижобий динамика сақланиб турибди. Январь–август ойларида ташқи савдо айланмаси 90 миллиард доллардан ошди, унинг 50 миллиард доллардан кўпроғи – экспорт. Нохомашё маҳсулот улуши ортди. Ички қайта ишлаш кенгайди, минтақалардаги тадбиркорлик базаси ривожланяпти. Вазирлар маҳкамасида таъкидланишича, юқори қўшимча қиймати бўлган ишлаб чиқаришларга устуворлик бериляпти. Мамлакат компанияларига ёрдам кўрсатилади, янги саноат лойиҳаларига инвестиция жалб этиляпти. 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Қайта ишлашга алоҳида эътибор керак. Йилнинг режалаштирилган кўрсаткичларига эришиш учун барча захираларни ишга солиш керак. Чора-тадбирлар рўёбга чиқариляпти, ўсиш индикаторлари таъминланиши шарт. Ҳокимлар барча соҳаларнинг кўнгилдагидек ривожланишини назорат қилиши жуда муҳим. 11 та минтақада асосий макрокўрсаткичларнинг ижобий динамикаси кузатилмоқда.  

Абдумалик Сарманов таржимаси