Чет элдан капитални қайтариш бўйича комиссия тузилди

Чет элдан капитални қайтариш бўйича комиссия тузилди

Қозоғистонда чет элдан капитални қайтариш бўйича комиссия тузилди. Бешта ишчи гуруҳ давлатдан пул чиқиб кетиши борасида таҳлил ўтказади. Бу ҳақда  мамлакат Бош вазири Алихан Смаилов бошчилигида ўтказилган йиғилиш чоғида маълум қилинди. Чора-тадбирлар қаторида Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасига валюта назорати функцияларини бериш таклиф этилмоқда. Шунингдек, валюта тушумларини 80 фоизга конвертация қилган ҳолда қайтариш учун белгиланган ҚҚС суммасини соддалаштирилган тартибда бериш таклиф этилди. Яна бир чора норезидентларга дивиденд тўлаш учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш бўлиши мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.