Қозоғистонда маймун чечаги рўйхатга олинмади

Қозоғистонда маймун чечаги рўйхатга олинмади

Ҳозирча Қозоғистонда маймун чечагига чалиниш ҳолатлари қайд этилмади. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, чегарада санитария-карантин назорати ва масофадан ҳароратни ўлчаш ускуналари ёрдамида беморларни аниқлаш ишлари амалга ошириляпти. Бош санитар врач хорижга чиқаётганларга Ғарбий Африкага бормасликни тавсия этяпти. Зарурат туғилган тақдирда ҳам ёввойи ҳайвонлар билан мулоқотга кирмаган маъқул. Бундан ташқари, кўча ошхоналаридан емак олишдан сақланиш, одам кўп тўпланадиган жойларга борганда шахсий профилактика қоидаларига риоя этиш зарур. Хорижда бўлган қозоғистонликларга қайтиб келганидан сўнг уч ҳафта давомида ҳолсизлик сезса, ҳарорати чиқса ёки тошма тошса, дарҳол тиббиёт ташкилотларига мурожаат этиш тавсия этилди. Бундай шароитда чет элга сафар қилганини албатта айтиш зарур.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.