Маймун чечаги тарқалиши катта муаммо туғдириши мумкин. У айниқса ҳомиладор аёллар, иммунитети заиф одамлар ва болалар учун хавфли. БССТ шундай баёнот берди. Лекин ташкилотнинг фавқулодда қўмитаси ҳозирча халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат эълон қилмади. Таъкидлаш лозимки, ҳозирча фақат Европадаги 28 давлатда икки ярим мингдан зиёд одам маймун чечагига чалингани ёки чалинган деб гумон қилинаётгани маълум қилинди.