Қозоғистонда 2026
йил 1 январдан бошлаб барча маҳсулотларни сотишда Миллий маҳсулотлар каталогининг NTIN кодларини ишлатиш
мажбурий бўлади. Янги марказлаштирилган рақамли майдончада маҳсулотлар тўғрисида бор
маълумот тўпланади. Ишлаб чиқарувчи, дистрибьютор ва савдо тармоқлари
ўртасидаги парокандаликка барҳам берилади. Каталогдаги ҳар бир маҳсулот учун
таркиби, келиб чиқиш жойидан тортиб, GTIN халқаро штрих-кодининг Қозоғистон аналоги бўлган NTIN
кодигача батафсил маълумот киритилган алоҳида карточка очилади. Экспертлар таъкидлашича, бу янгилик
бизнеснинг маҳсулотни тавсифлашдаги харажатини камайтиради,
бозорга олиб чиқиши ва давлат органлари билан мулоқот қилишини осонлаштиради.
Давлат учун эса бу маҳсулот
айланмасини назорат қилиш, контрафактга қарши курашиш воситаси. Харидорлар шу
тариқа шаффофлик ва хавфсизлик кафолатини олади.
Тегишли вазирлик бозор иштирокчиларини янги талабларга аста-секин мослашиш учун
пилот лойиҳага қўшилишни таклиф қилди.
Асет
Турисов, Қозоғистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари:
- Тегишли қонун ва Давлат раҳбари топшириғига кўра, келаси йил 1
январидан бошлаб, барча
ишлаб чиқарувчи ва импортчилар ўз маҳсулотини давлат маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказиши
зарур. Тегишли қонун имзоланди, Ҳукумат уни жорий этиш бўйича йўл харитаси
тузди. Каталог солиқ маълумотлари операторлари билан боғланди. Улар чек берилган
сонияда касса назорати машиналари томонидан ҳисобга олинади, тўла интеграция
қилингани сабабли NTINга
етиб боради. Ҳозирча унинг базасида
15 миллиондан зиёд маҳсулот мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси

