АҚШнинг Кремний водийсида биринчи марта Марказий Евроосиё технологикконференцияси ўтказилди, унда минтақанинг илғор юзлигига кирадиган Қозоғистон стартаплари ҳам намойиш этилди. Уларнинг анчаси Америка бозорига чиқиб улгурди. Таъкидлаш лозимки, Марказий Евроосиёга республикамиз билан бирга Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Монголия, Тожикистон, Туркманистон ва Грузия киради. Иштирокчилар дунёнинг йирик технологик компаниялари, университетлари, венчур жамғармалари ва етакчи Америка инвесторлари билан учрашди. Ўз ечимларини тақдим этаркан, муаллифлар минтақанинг салоҳиятини намойиш этди. Таъкидлаш лозимки, экспертлар прогнозига кўра, Марказий Евроосиёни улкан истиқболлар кутяпти. Келгуси ўн йилликда бу ҳудуд «яккашох компаниялар» яратилиги бўйича Кремний водийсидан кейинги иккинчи ўринга чиқа олади.
Рауан Кенжеханули, Bilim Media Group Бош директори:
– Кремний водийси дунёдаги технологик пойга маркази ҳисобланади. Шунинг учун соҳанинг келгуси ривожланишини белгилаб берувчи етакчи мутахассислари ҳамда компаниялари билан учрашиш катта аҳамиятга эга. Қозоғистоннинг ёш IT мутахассислари стартапларини баҳолаш учун уларнинг фикрини тинглаш, маҳсулотларни бошқа лойиҳалар билан таққослаш жуда муҳим, деб ҳисоблайман.
Асет Абдуалиев, Silkroad Innovation Hub асосчиси, конференция ташкилотчиси:
– Биз 2023 йилда Silk road Innovation Hubни ишга туширдик. Марказий Евроосиёда комьюнити ва фанудерлар яратишни ўйлагандик. Бу жуда муваффақиятли лойиҳа бўлганини бемалол айта оламан. Бу Марказий Евроосиё ишланмалари учун дунёдаги энг катта комьюнити. Иккинчидан, йил давомида резидентларимиз 80 та стартап чиқарди, улар 30 миллион доллар венчур инвестицияси олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.