Учинчи Қатар иқтисодий форумида Алихан Смаилов шундай баёнот берди. Анжуман доирасида Доха шаҳрида мамлакат амири шайх Тамим бин Хамад ал-Тоний билан учрашувда Бош вазир таъкидлашича, Қатар республикамизнинг араб дунёсидаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори. Икки томонлама фойдали алоқалар жадал кенгаймоқда, экспорт ва импорт ошмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида давлатлар ўртасида ўзаро товар айланмаси салкам 18 марта ошди. Қозоғистонга киритилган Қатар инвестициялари, 2022 йил якунларига кўра, уч марта кўпайди. Ўз навбатида, Қатар амири мамлакатнинг барча устувор йўналишларида икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Музокаралар давомида мамлакатимиз Бош вазири ишлаб чиқарувчилар Қатар бозорига товар экспорт қилишдан манфаатдорлигига урғу берди. Умуман олганда, томонлар савдо, агросаноат мажмуаси, инвестициялар жалб этиш ва фуқаро авиацияси бўйича иш юритиш истиқболларини кўриб чиқди, биргаликда самарали лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси